TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват19,050Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 79 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 31 июл.

​​📚Марк Менсон "Бефарқликнинг нозик санъати" Бу китобида муаллиф одамларнинг атрофдаги кўплаб майда, арзимас воқеаларга бефарқ қараш ва уларга қўпол айтганда тупуришни тавсия қилади. Aммо, бу бефарқлик ҳам вазиятдан қочиш ё уни кўрмаганликка олиш эмас, аксинча вазиятга бошқача кўз билан қарашдир. Турли кундалик муаммоларга бефарқ қараш, уларни инкор этишни эмас, уларга бошқа бурчакдан янада теранроқ қарашни билдиради. Aслида ҳаётда муаммоларнинг бўлиши ёмон эмас ва бу одатий ҳол. Чунки бу муаммоларни биз ўзимиз яратамиз. Бир муаммони ҳал этиш, баъзан бошқасини яратишга сабаб бўлади. Масалан, кимгадир оиласи билан кўп вақт сарфлай олмаётгани бир муаммо. Буни ҳал этиш учун у дам олиш куни оилавий бирон жойга боришни режалаштиради. Aммо, энди янги муаммолар туғилади. Яхшироқ ресторан топиш, унга пул топиш ва вақт ажратиш каби. Шунчаки муаммоларни "ёқимли" қила олишимиз керак. Баъзи муаммолар билан шуғулланиш ўзимизга ёқиши керак. Ана шундагина муаммолар исканжасида туриб ҳам, ҳаётдан баҳра олишимиз мумкин. 👉@kitoblog👈

1,310 views

Опубликован 31 июл.

Фалсафий китобларни ўқиб кўрганлар яхши тушунади😅 👉@kitoblog👈

1,090 views

Опубликован 31 июл.

​Бизнинг ҳаётимизда туйғуларни ўлдирадиган аскетизмга ўрин бўлмаслиги керак, айни чоғда, туйғуларни ўтмаслаштирадиган қўпол бузуқчиликка ҳам йўл қўйилмаслиги лозим. Гедонизм одамларни ҳаётнинг хар бир лаҳзасини ундан тўла-тўкис баҳраманд бўлган ҳолда яшаб ўтишга ўргатади, чунки ҳаётнинг ўзи ҳам лип этиб ўтиб кетадиган бир лаҳзада, холос. Оскар Уайльд

1,120 views

Опубликован 31 июл.

Юваль Ной Харари-21 урок для XXI века [с комментированными отличиями перевода и переводом пропусков] 👉@kitoblog👈

1,610 views

Опубликован 31 июл.

​📚Қуйидаги суратни кўриб ҳурсанд бўлдим. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бугунги кундаги энг машҳур интеллигентлардан ҳисобланувчи файласуф-тарихчи Ювал Нуҳ Ҳарарининг сўнгги "21 асрнинг 21 сабоғи" китобини мутолаа қилаётган экан. Бу китобни блогер З. Солижоновга ҳам тавсия қилибди. Бу каби китоблар, муаллифлар бугун ўқилиши керак. Айниқса замонавий ҳаёт тенденцияларидан доимо хабардор бўлиб туриш учун ҳам. Мен каналда шу китобнинг "Дин" бўлимидан асосий жойларини таржима қилгандим. Шунингдек, бугунги технологиялар, одамларданда устунроқлиги ҳақида бу ерда. Мақолаларни ўқиб кўринг, китобнинг электрон вариантини ҳам ташлаб қўяман. 👉@kitoblog👈

1,130 views

Опубликован 30 июл.

​Ҳар бир одамнинг ҳаёлида ўзи ҳам эслашни хоҳламайдиган жуда ғалати истаклари, аҳлоқий жиҳатдан ўта беъмани эҳтирослари бўлади. Ўзига ҳос ҳайвоний истаклар, яширин инстинктлар.Ичимиздаги иблислар. Баъзи баъзида нимадир воқеа, асаббузарлик сабаб ичимиздаги ўша ҳайвон уйғониб кетади ва ўз истакларини юзага чиқаришга интилади. Бунга эришади ҳам баъзан. Бунга Фрейд ва психологлар онгостидаги истаклар деб таъриф берса, Герман Гессе ҳам ичимиздадаги бўри дейди, инсон мавжудлини шу бўри ва одам курашидан иборат дейди. Психологлар асли бу истакларни буткул бостириш хатолигини, уларни турли меъёрдан оширмай юзага чиқариш, йўналтириш лозимлигини айтади. Масала бунда эмас. Хўш шу миядаги ножоиз истаклар, ҳаёллар учун одамдарни сурбетликда, аҳлоқсизликда айбласак бўладими? Уларнинг маълум маънода юзага чиқиши қанчалик хавфли? Одам асли биологик мавжудот бўлса, унда кўпроқ шу эҳтиёжлар ва истаклар устун бўлиши табиий жараёнми? Ўйга толдирадиган савол, фикрлар бўлса қолдиринг.. 👉@kitoblog👈

1,530 views

Опубликован 29 июл.

Тезкор ўқиш техникаси⏩ бўйича каналдаги ҳамма тавсияларни бир жойга йиғдим. ⏳Тезроқ китобларни тугатиш ва хотирада яхши сақлаб қолиш учун мақолаларни ўқинг: 1. Тезкор ўқиш техникаси ҳақида. 2. Мутолаа ҳолати. 3. Мутолаа жараёни ва босқичлари. 4. Тезкор ўқиш машғулоти 5. 1 дақиқада нечта сўз ўқийсиз? 6. 1 дақиқа ўқиш меъёри қанча 7. Мутолаа депрессияси 8. Ўқиганларни ёдда сақлаш ёки ҳосил йиғиш. 9. Вертикал ўқиш техникаси 10. Шульте жадвали(машқ) 11. Овоз чиқариб ўқиш зарари 12. Бармоқ билан ўқиш 🔜 Бу бўлимда мақолалар ҳали давом этади. 👉@kitoblog👈

4,210 views

Опубликован 29 июл.

​📜Сенека мактубларидан: Китоблар ҳам кўпликда бизни сочиб юборади. Шунинг учун, агар эгалигингдаги китобларнинг ҳаммасини ўқий олмасанг, ўқий оладиганингча китобга эга бўл — етади. «Аммо, — дейсан сен, — гоҳида у китобни ўқигим келади, гоҳида – бошқасини». Турли-туман таомларга қўл уриш – тўқчиликнинг белгиси, овқатларнинг турли-туманлиги ошқозонни тўйдирмайди, бузади. Шунинг учун ҳамиша тан олинган ёзувчиларни мутолаа қил, агар гоҳида бошқа нарсага чалғигинг келса, аввал ташлаб қўйган нарсангни ўқи. Ҳар куни қашшоқликка, ўлимга, бошқа бирор офатга қарши билим жамла ва, бошқа кўп нарсаларни кўздан кечириб, бугун сен ҳазм қила оладиган бирортасини танла. П.С: Кўпчиликка одат бўлган жиҳат асли шу, турли туман китобларни сотиб олиб аммо ўқимай ташлаб қўйиш. Агар китобни ўқимасак, қаторлаштириб жавонга териб қўйишдан нима наф? Бировларга мақтаниш учунми? Ўзим ҳам бир вақтда бир нечта китобларни ўқийман, аммо менда бари электрон, ёқмаганини бошидан ташлайман. Қолганини ўқиб тугатаман. Аммо, шунчаки китоб йиғиб "ҳали вақти келса ўқийман" деб юрувчиларни тушунмайман. Хўш, сиз ҳам китобларни шунчаки йиғасизми? Ёки кутубхонангиздаги китобларнинг барини тугатганмисиз? 👉@kitoblog👈

1,750 views

Опубликован 28 июл.

​#now_reading 💬Мен бунга илова қилиб дейман — дунёнинг энг буюк гуноҳи азимлари ҳам мияда, фақат мияда туғилади. Ҳатто сизда ҳам, мистер Грей, ёрқин ёшлик чоғин гизда, порлоқ ўсмирлик йилларингизда кунглингизда шундай эҳтирослар кечганки, улардан қўрқувга тушгансиз, миянгизга шундай фикрлар келганки, улар сизни даҳшатга солган. Сиз шундай тушлар кўргансиз, шундай хотираларга берилгансиз-ки, уларни эслашнинг узидаёқ хижолатдан қизариб кетасиз... 📚Дориан Грей портрети—Оскар Уайльд 👉@kitoblog👈

1,360 views

Hashtags

Опубликован 28 июл.

​📚А. Кавалло ва Р.Панарезенинг "Не программуйте ребенка"(Болани дастурламанг) асари ота оналаринг ўз фарзандларига тарбия беришининг турли жиҳатларига баҳо беради.Турли гап сўзлар болага қанчалик таъсир қилишини кўрсатиб беради. Жуда фойдали китоб ✅Китобнинг асосий ғоялари: 🔹Болалар тақлиднинг табиий механизми орқали ўрганадилар; улар ҳар қандай маълумотни филтрламасдан ёки баҳоламасдан барча маълумотларни ўзлаштира верадилар. 🔹Яшаб қолиш инстинкти болани ота-онанинг меҳрини қозонишга мажбур қилади. 🔹Ота-оналар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан фарзандларини "дастурлаштирадилар"; "Дастурлаш" вербал(оғзаки) ва новербал усулда амалга оширилади. 🔹Ҳар куни такрорланадиган одатий иборалар, болани ўзи ва қобилиятлари ҳақида тасаввур пайдо бўлишга олиб келади, унинг феъл-атворини шакллантиради ва келажакка тайёрлайди. 🔹Ота-оналар ўзига паст баҳо бериши сабабли ҳам, болалардан ҳадеб яхши хулқ-атворга эга бўлишни талаб қилаверадилар. 🔹Болаларни бошқалар билан таққослаш, уни ўзига бўлган ишончни йўқотади ва бахтсиз қилади. 🔹Ота-онанинг ўзаро муносабати боланинг келажакдаги қарама-қарши жинс вакиллари билан муносабатларига таъсир қилади. 🔹Болалар билан муомала қилишда катталар онгсиз равишда ўз ота-оналарининг хатти-ҳаракатларидан нусха кўчиришади. 🔹Ўзингизнинг фикрларингиз, ҳис-туйғуларингиз ва истакларингиздан хабардор бўлиш фарзандингизнинг эҳтиёжларини тушунишнинг калитидир. 👉@kitoblog👈

1,430 views

Опубликован 28 июл.

Карантин даврига мос ажойиб ниқоб😅 Ҳам соғлиққа, ҳам мияга фойда🙂 👉@kitoblog👈

1,310 views

Опубликован 28 июл.

💬Мен сира хам ҳамма одамларга бир хил муносабатда бўлмайман-да! Энг баркамол одамлар билан дўст тутинаман, обрў-эътибори дуруст одамлар билан ошначилик қиламан, душманликка эса фақат ақлли одамларни танлайман. Душманликка танлайдиган одамларни синчиклаб кўриб чиқиш керак. Менинг душман ларим ичида биронта ҳам эси паст, аҳмоғи йўқ. Уларнинг ҳаммаси фикрлайдиган, етарли даражада зиёли одамлар, шунинг учун ҳам мени қадрлай билишади. 📚Дориан Грей Портрети—Оскар Уайльд 👉@kitoblog👈

1,200 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••7778798081•••8384