TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват19,170Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 69 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 5 сент.

​​🎧BOOKerberg VIEW #6 soni (@kitoblog bilan) haqida fikrlaringizni qoldiring. Sizga yoqqan bo'lsa ulashishni unutmang. Loyihamizning keyingi sonida kim bo'lishini xohlar edingiz?

1,670 views

Опубликован 5 сент.

​Эътиборимизни нималар ўзига жалб этади 1. Одамлар. Бизга янги одамлар билан танишиш ва улар ҳақида кўпроқ нарса билиш ёқади. Одатда кимдир шунчаки воқеани ҳикоя қилмай, ўз ҳаётидан айтиб берса қизиқроқ туюлади. Бизга одамлар, қадимги афсонавий худолар тасвирланган картиналар кўпроқ ёқади. Биз бошқаларда ўзимизга ўхшаш жиҳатларни қидириб ўрганганмиз. 2. Умид ва қўрқув. Умид қилиш бизга хурсандчилик олиб келса, қўрқув диққатли бўлишни талаб этади. Шунинг учун биз тезкор оздирувчи дорилар, турли лотореяларга ўчмиз. Шунинг учун ҳам твда нохуш янгиликларни қизиқиб кўрамиз ва қўрқинчли филмларми ёқтирамиз. 3. Номутаносиблик, жумбоқлар ва зиддиятлар. Зеро уларни кўрганимизда бизда ўзидан ўзи интрига ошади. Жумбоқлар тагига етгимиз келади. Aдреналин ҳам ошиб, мияни тезроқ ўйлашга мажбур қилади. 📚Жим Девис “Жалб этиш назарияси” 👉@kitoblog👈

1,740 views

Опубликован 4 сент.

​⚜Джордж Оруэлл ва Олдос Ҳаксли антиутопиялари орасидаги фарқлар: ▪️Оруэлл одамларга китоблар ўқиш тақиқланишидан қўрққан, Ҳаксли эса аксинча ҳеч ким китоб ўқимай қўйишидан. ▪️Оруэлл бизни ахборотдан чеклаб қўйишларини айтган, Ҳаксли эса аксинча ахборот кўплигидан биз пассивлашиб, эгоистга айланишмизни башорат қилган. ▪️Оруэлл биздан ҳақиқатни яширишларидан қўрққан. Ҳаксли эса ҳақиқат фойдасиз информацион оқимга тушиб қолиб, биз уни топа олмаслигимизни таъкидлаган. ▪️"1984" да одамларни жазо билан қўрқитиб назоратда ушлашлари айтилган, "Янги ҳайратомуз дунё" да эса турли кўнгилхушликлар билан назоратда ушланишимиз ёзилган. 🔳 Қисқача айтганда, Оруэлл бизни биз нафратланадиган нарсалар яксон қилишини, Ҳаксли эса аксинча биз ёқтирадиган нарсалар ҳароб қилишини айтган. ⁉️Сизнингча ким кўпроқ ҳақ? 👉@kitoblog👈

2,610 views

Опубликован 4 сент.

​​‼️ Диққат 🎉 “Asaxiy Books” лойиҳасида жиддий премьера. АҚШлик машҳур дастурчи профессор Кэл Ньюпортнинг «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» китоби илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинди ва бугундан сотувда! 🧐 Китобда энг муҳим мавзу, кераксиз…

1,320 views

Опубликован 4 сент.

​​‼️Диққат 🎉 “Asaxiy Books” лойиҳасида жиддий премьера. АҚШлик машҳур дастурчи профессорКэл Ньюпортнинг «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» китоби илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинди ва бугундан сотувда! 🧐 Китобда энг муҳим мавзу, кераксиз кичик нарсаларга чалғимасдан, диққатни мураккаб ва муҳим вазифаларга жалб қилиш ҳақида ёзилган. Китобда таъкидланишича замонавий дунёда диққатини жамлаб, бир вазифа устида ишлай билган одамларгина ҳақиқий ютуқларга эришолади. Китоб ёзувчининг 20 йиллик самарадорлигини оширишга оид тажрибалари, Билл Гейтс, Карл Юнг, Стив Жобс каби машҳур инсонларнинг диққатни жамлаш учун қўллаган усуллари ва бошқа аниқ фактлар асосида ёзилган. 👨‍💻 Ушбу китоб ўзининг ёки ходимларининг иш самарадорлигини оширишни хоҳловчи раҳбарларга, дастурчиларга, дизайнерлар ва умуман замонавий дунё қулайликларидан актив фойдаланувчи ҳар бир инсонга тавсия қилинади! 📔 Китоб ҳақида: Оригинал номи: Deep Work: Rules for Focused Success in a Distracted World Рус тилидаги номи: В работу с головой. Паттерны успеха от ИТ-специалиста Таржимон: Инглиз тилидан Сожида Самандарова, Хуршид Йўлдошев Дизайнер: Асила Умарова Бетлари сони: 260 бет Нашриёт: Ниҳол Муқоваси: Қаттиқ 💰Нархи: 34 000 сўм 🚕Етказиб бериш: 7 000 Сўм 🌐Онлайн Буюртма қилиш🛒 📲Тел: +998 71 200 01 06 📧Телеграм: @asaxiybook

1,320 views

Опубликован 4 сент.

New York Times бош саҳифасида пандемия шароитидаги Ўзбекистондаги имтиҳон.. @kitoblog

1,650 views

Опубликован 3 сент.

Лонгридларни ўқимаслик.. Бу кўпчиликнинг миясига ўрнатилган дастур бўлса керак. Бугунги ахборот асрида шунчалик дангаса бўлдик-ки, китобларни ўқиш тугул узун постларни ўқишга ҳафсала қилмаймиз😅 Вақтни қизғонамизми ҳайронман, ўзи бу вақтни опичлаб қаерга олиб кетамиз кейин. Битта лонгриддан, камроқ 4 та пост, ҳазилни ўқиб кетамиз. Сўнгги пайтлар мемлар оммалашишига ҳам шу сабаб. Иложи бўлса умуман ўқимасак, кўриб тушуниб қўя қолсак😆 Сизнингча, нега лонгридларга тоқатсизмиз? Сиз нега узун постлар бўлса ўтказиб юборасиз? @kitoblog

1,160 views

Опубликован 3 сент.

​Мен болалигимда онамга физика бўйича Нобел мукофотини оламан деб ваъда берган эдим. 50 йилдан сўнг мен унга:" Мана, ваъдамни бажардим. Мен Нобел мукофотини олдим." дедим. "Йўқ" деди у, "Сен мукофотни физика бўйича олишга ваъда бергандинг!" 👤Кензабуро Ое 1994 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори 👉@kitoblog👈

1,770 views

Опубликован 2 сент.

Бугунги имтихондаги ҳолатлар, телефон ёки шпоралар олиб кирилиши унчалик ҳавотирли эмас, аслида. Минг текширувлар бўлсада "учар" лар барибир эплайди. Муҳими илгаригидек тизимли равишда ҳийлалар, бункер, ректор группа деган нарсаларнинг барҳам берилиши. Чунки асосий ўйин айни шу ҳолатларда бўлган. Абитуриентлигим ҳам эсга тушиб кетди. Ўша пайт математкадан кичкина формулалар китобини олиб киришга урингандим. Биринчи текширув пунктидаёқ топиб олишган(содда бўлганмизда:)). "Оббо", деганману аммо бор билимимга ишониб кираверганман. Негадир шундан кейин аксинча ҳотиржам бўлганман. Чунки, энди назоратчилар ё бошқа текширувлардан қўрмай қолгандим. Ишлаб чиққанман ва ўқишга ҳам кирганман. У пайтлар 36 талик саволлар анча қийин бўларди. Менимча аниқ фанларга шундай формулалар қўлланмаси берилгани ҳам маъқул. Чунки мақсад 100 лаб формулани ёдлаш эмас, керакли жойда уларни қўллай билиш. Эйнштейндан бир оддий физик катталикни сўрашганида у айтолмаган экан. "Ия шуниям билмайсизми?" дейишганида, у "Буни исталган пайт китобдан кўриб олишим мумкин бўлса, миямда ортиқча жой сарфлаб, нега ёдлашим керак?" деб жавоб берган экан. 👉@kitoblog👈

1,340 views

Опубликован 2 сент.

Бизнинг абитуриентлар ҳар нарсага қодир туркумидан😅 Талаба бўлиш учун нималарни қилишмайди-я😆 👉@kitoblog👈

1,710 views

Опубликован 2 сент.

​Бугун имтихонлар бошланди. Ва албатта бу билан боғлиқ қизиқарли ҳолатлар😅 Мана бири: "Ҳей деди, қўрқмади ва шартта телефонини ишлатишни бошлади😅 👉@kitoblog👈

1,360 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6768697071•••75•••80•••8384