TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват25,959Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 67 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 13 сент.

Кўп китоб ўқиганлар, ўта билимлилар дўстлари, умр йўлдошлари ҳам шундай бўлишини истайди. Аммо доим ҳам ундайи учрамайди. Лекин ўша билими ҳаминқадар одамларда ҳам ўзгача руҳият, самимийлик ва иштиёқ бўлиши мумкин..Улар аксинча сизни зериктирмайди. ▪️Мария ҳаётимдаги барча маҳбубаларим орасида энг биринчиси, ҳақиқийси бўлди, десам муболаға бўлмас. Мен ўзим севган аёллардан, ҳар қандай энг ақлли ва нисбатан билимли бўлган аёл ҳам илмимга жавоб қайтармаган, ўз муносабатини билдирмаган, аксинча, унга доим қарама-қарши туриб келганини мутлақо сезмаган ҳолда улардан ҳамиша ақл ҳамда маълумот, билим талаб қилиб келганман. Мен ўзимнинг барча муаммоларим ҳамда фикрларимни ҳам аёлларга олиб келардим, биронта китоб ўқимаган, мутолаа нималигини билмаган, ҳатто Чайковскийни Бетховендан ажрата олмайдиган қизни бир соатдан ортиқ сева олиш менга амримаҳол туюларди. Мариянинг маълумоти йўқ эди, унга бу айланма йўллар ҳамда захира оламларнинг кераги йўқ эди. Узининг келишган қадди-қомати, ранги-туси, сочлари, овози, жўшқинлиги билан севиш, севилиш бахтига муяссар бўлиш, танасидаги ҳар бир лаёқат, ҳар бир эгри-бугри чизиқ, гавдасининг нозик, нафис, хушбичимлиги хушторида жавоб, сезги ва жонли, бахтиёр, шодиёна макр-ҳийла, найранг уйғотишига эришиш — мана шуларгина унинг санъати, мақсад ва вазифаси!.. 📚Ҳ. Ҳессе—Чўл бўриси 👉@kitoblog👈

1,440 views

Опубликован 13 сент.

Кўплаб китобларни ўқимаганим учун афсусланаман, баъзи китобларни эса ўқиганим учун.. Сизда ҳам ўқиб афсусланган китоблар бўлганми? 👉@kitoblog👈

1,330 views

Опубликован 12 сент.

Бир куни бир одам кўчадан ўтиб кетаётиб, бир уй олдида стулда ўтирган кампирни кўрибди. Кампирнинг ёнида эса ити ётган экан. Ит ётган жойда ора орада зорланиб, аккилаб қўяркан. Одам бунга ҳайрон бўлиб ўтиб кетибди. Эртаси куни ўтаётиб яна шу манзарага гувоҳ бўлибди. Ит ётган жойида ғингшиб, акиллаб қўяркан. Учинчи кун ҳам шу воқеага гувоҳ бўлгач, оҳири қизиқиб кампирдан сўрабди: -Нега итингиз ётган жойида орада қийналиб акиллаяпти? - Ҳа у михни устида ётибди, шунга дебди, - кампир. - Ия, тагида мих бўлса туриб бошқа жойда ётса бўлмайдими дебди, - одам. Шунда кампир кулиб дебди: - Чунки мих кучугимга акиллайдиган даражада оғриқ беряпти, ўрнидан турғизиб юборадиган даражада эмас. П. С: Биз ҳам кўпинча кўп нарслардан нолиймиз, арз-дод қиламиз. Аммо ўрнимиздан туриб вазиятни ўзгартиришга уринмаймиз. 👉@kitoblog👈

1,700 views

Опубликован 12 сент.

​Комфорт зонасидан чиқиш учун одам буткул янги жараёнларни бошдан кечириши лозим. Яъни янги жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Триллер, қўрқинчли китоблар ёки детективлар. Қисқаси илгари ўқимаган йўналишдаги китобларни. Бу ҳолат одамда янги фикрлар ва марралар пайдо бўлишига олиб келади. 👉@kitoblog👈

1,660 views

Опубликован 11 сент.

Умид ҳамда қўрқувнинг бош сабаби – бизнинг бугунги кунга мослашолмаслигимиз ва ўз ният-истакларимизни ҳамиша олис келажакка томон йўллашимиз, бугунни яхшилаш ўрнига эртага албатта яхши бўлар, деб яшашимиздир. Шундай қилиб, инсонга берилган энг буюк эзгуликлардан бўлмиш башорат қилиш ҳаётда ёмонликка эврилади. Ҳайвонлар, жониворлар хавфни кўргач, қочадилар, хавфдан қочиб қутилгач, бошқа қўрқмайдилар. Бизни, инсонларни эса ҳам ўтмиш эзади, ҳам келажак азоблайди. Бизга берилган эзгу фазилатларнинг кўпи ўзимиз туфайли бизга зарар келтиради: хотира бизни қўрқувдан титраган кунларимизни яна бошдан кечиришга мажбур қилади, башорат қилиш ҳислатамиз келажакда чекадиган азоб-уқубатларимиздан дарак беради. Ва ҳеч ким фақат бугунги сабабларнинг ўзи туфайлигина бахтсиз эмас. 📚Сенека—Мактублар 👉@kitoblog👈

1,580 views

Опубликован 11 сент.

​​📚Густав Лебон "Омма психологияси" асари гарчи 100 йил олдин ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар бугун ҳам актуал. 💬Иқтибосларни кўринг: ✅Агар кундалик эҳтиёжлар бўлмаганида, ҳар қандай демократия кўпга чўзилмасди. ✅Бурбонлар даврида Наполеон шафқатли ва сахий, узоқ йиллар эсланиб юрадиган қаҳрамон сифатида кўрилган бўлса, ўттиз йил ўтгач мана шу қаҳрамонимиз тинчликни бузган, ўз эҳтиёжлари йўлида миллионларни ёстиғини қуритган қонхўр қотилга айланди-қолди. ✅Оммавий учрашувларда нотиқлик қиладиганларнинг асосий услублари бўрттириш, такрорлаш каби элементларни кўп қўллашдир. ✅Омма ҳар қандай ғоя ёки эътиқод шаклини ё мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилади, ё мутлақ янглиш фикр сифатида инкор этади. ✅Омма юмшоқ кўнгил бошқарувчиларни эмас, балки бошқарувни золимлик билан қўлига олган ҳукмдорларни севади. Омма доим ана шундай ҳукмдорларга ҳайкаллар қўйиб келган. 👉@kitoblog👈

1,970 views

Опубликован 11 сент.

📝Каналдаги сўнгги сараланган постлар✅ 1. Кант ва қонун устиворлиги 2. Джордж Оруэлл ва Олдос Ҳаксли антиутопиялари 3. Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов – "Чўққида қолган овчининг оҳи-зори" 4. Фитна назарияси 5. Эмоциялар аҳамияти 6. Чили мўжизаси ва чикаголик болалар 7. ​"Умид" тажрибаси 8. Малколм Гладуэлл—Зукколар ва ландовурлар 9. Халқаро чапақайлар куни 10. "Санъатда ахлоқ бўлиши шартми? Бошқаларга ҳам улашинг👉🏻@kitoblog

1,720 views

Опубликован 11 сент.

Оҳирги пайтлар ҳаётимда кўп нарсаларнинг аҳамияти қолмаётганини сезяпман. Қадриятлар парчаланиб бормоқда. Бошқалар улуғлайдиган нарсаларга тоқатим йўқ, улар кўзларимга оддий кўринади. Муаммо кимда? Мендами ёки атрофимдагиларми, қизиқ? Чўл бўрисидан бу вазиятга янада теран назар: Сени ҳам жуда яхши тушунаман! Сен ҳақсан, Чўл бўриси, минг-маротаба ҳақсан: Бироқ шундай бўлса-да, барибир, ҳалок бўлишинг муқаррар. Сен бу оддий, қулай, озгина нарса билан мамнун бўладиган бугунги дунёга ўта талабчан ёндашяпсан, сенинг ўлчаминг унга тўғри келмайди, у сенга тупуради. Ким агар бугун яшамоқни истаса, ўз ҳаётидан шодланмоқчи бўлса, у сен билан менга ўхшаган инсон бўлмаслиги керак. Кимки динғир-динғир ўрнига асл мусиқани, кайф-сафо ўрнига ҳақиқий қувончни, пул ўрнига қалб-кўнгилни, шовқин-сурон ўрнига чинакам меҳнатни, юзаки ҳавас, эрмак ўрнига чин иштиёқни талаб қиладиган бўлса, унинг учун бу дилбар дунё ватан бўлолмайди... 👉@kitoblog👈

1,790 views

Опубликован 11 сент.

Мана шундай Телеграм видео шаклида маълум бир китобларга тақризлар ва баъзи фикрларимни ҳам етказиб турмоқчиман. Менимча интерактив ва креатив усул. Шундай эмасми? 👉@kitoblog👈

1,550 views

Опубликован 10 сент.

8,119 views

Опубликован 10 сент.

1,480 views

Опубликован 10 сент.

​Брейнвашинг ёки мияни ювиш Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш. Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган. 1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган. Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади. Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин. Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин. 👉@kitoblog👈

1,620 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8384